АсосийJamiyat

Касби туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти судда ютиб чиқди

'Касби туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти судда ютиб чиқди'ning rasmi

Фуқаро Жалол Сайдалиевнинг шикоят аризасини ўрганган туман жамияти тўпланган ҳужжатларни фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судига фуқаро номидан даъво аризаси киритди.

Касби туман Равот қишлоғида яшовчи фуқаро Жалол Сайдалиев хонадонига “Касбитумангаз” филиали ходимлари томонидан газ сарфи бўйича қарздорлик нотўғри ҳисобланганлиги ва истеъмолчи сифатида бузилган ҳуқуқларини тиклашда амалий ёрдам беришларини сўраб, Касби туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат қилди.

Мурожаатда фуқаро хонадонига G-4 завод рақами № 941816 бўлган газ сарфини ҳисоблаш ускунаси орқали табиий газдан фойдаланиб келинганлиги, ҳисоблагич қиёслов кўригидан ўтказилиб, охирги кўрсатгич 1707 м3 ни кўрсатиб, тўловлар ўз вақтида амалга ошириб келганлиги баён этилган.

Туман жамияти ходимлари томонидан истеъмолчи аризасида келтирилган ҳолатларни бартараф этиш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада, фуқаро номига очилган 0707028090-сонли абонент картасида 2012 йил апрель ойи ҳолатида табиий газ кўрсатгичи 9838 м3 бўлиб, қарздорлик 575 181 сўмни ташкил этганлиги, амалда истеъмолчининг газ ҳисоблагич ускунаси кўрсатгичи 1707 м3ни ташкил этганлиги, тумангаз филиалида истеъмолчи номига юритилган абонент картада газ ҳисоблагич кўрсатгичи 9838 м3ни ташкил этганлиги кўрсатилган. Бунда фуқаронинг ҳақиқий қарздорлиги ва абонент картаси ўртасидаги фарқ 8131 м3 бўлганлиги аниқланди.

Шундан сўнг ишда тўпланган ҳужжатлар фуқаро манфаатини кўзлаб фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судига фуқаро номидан даъво аризаси киритилди.

Суд, қонун талабидан келиб чиқиб, қарор қабул қилди. Унга кўра, Касби туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан даъвогар Сайдалиев Жалол Яхёевичнинг манфаатини кўзлаб жавобгар Касби тумангаз филиалига нисбатан “асоссиз ҳисобланган қарздорликни ҳисобдан чиқариш ҳақида”ги даъвоси қаноатлантирилди. Жавобгар тумангаз филиали томонидан даъвогар хонадонига (абонент карта 0707028090-сонли) асоссиз ҳисобланган 575 181 сўм миқдоридаги қарздорлик ҳисобдан чиқарилди.

ЎзАдан олинди

    Бошқа янгиликлар