АсосийDunyo

Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгашини умрбод бошқарадиган бўлди

'Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгашини умрбод бошқарадиган бўлди'ning rasmi

Бугун Қозоғистон парламенти “Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши тўғрисида”ги қонунни қабул қилди. Унга кўра мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев ўз мамлакати Хавфсизлик кенгашига умрбод раҳбарлик қилади.

Қайд этилишича, янги ҳужжатга кўра Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши ички сиёсий барқарорликни сақлаш, конституциявий тузум, республика мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва халқаро майдонда миллий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида “Қозоғистоннинг миллий хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни мувофиқлаштиради”.

Жорий йилнинг феврал ойида Қозоғистон адлия вазири президент Назарбоевнинг мамлакат Хавфсизлик кенгашига умрбод раҳбарлик қилиш ҳуқуқи ўтган 2017 йилдаги конституциявий ислоҳотлар доирасида қабул қилинганлигини маълум қилган эди.

Сенат маъқуллагандан сўнг “Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши тўғрисида”ги қонун тўлиқ қабул қилинган ҳисобланади ва давлат раҳбарига имзо чекиш учун жўнатилади.

    Бошқа янгиликлар