АсосийJamiyat

Суд жараёнида жавобгарликка тортилмаган шахс аниқланди

'Суд жараёнида жавобгарликка тортилмаган шахс аниқланди'ning rasmi

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят Қува туман судининг 2018 йил 23 май кунги ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” бандига (такроран ёки хавфли рецедивист томонидан содир этилган ўғирлик жинояти) асосан 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган О.У.нинг жиноят ишини кўриш жараёнида тергов органи томонидан фуқаро Ф.Д.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 171 ва 169-моддаларида (жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш ҳамда ўғирлик жиноятлари) кўрсатилган жиноятлар таркиби йўқ деб барвақт хулосага келинганлиги аниқланди.

Амалдаги қонунларга кўра, (ЖПК 417-моддасининг 1-қисми) суд жараёнида жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлиги аниқланса, суд жиноят ишини қўзғатиш масаласини кўриб материалларни илова қилган ҳолда прокурорга хабар қилиши белгиланган.

Мазкур моддада жиноий жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганда суднинг ҳаракатлари ўз ифодасини топган.

Айнан ушбу қонун нормасига асосан, жиноят ишлари бўйича Қува туман суди тергов органининг 2018 йил 5 апрель кунги фуқаро Ф.Д.нинг ҳаракатида жиноят йўқлиги ҳақидаги қарорини бекор қилиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун тегишли материалларни прокурорга юбориш ҳақида қарор қабул қилди.

Жиноят ишлари бўйича Қува туман суди раиси Бобохон Вахобов

    Бошқа янгиликлар