АсосийJamiyat

"Навоийазот"га ишга киритиб қўйишни ваъда берган фирибгар ушланди

'"Навоийазот"га ишга киритиб қўйишни ваъда берган фирибгар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т. фуқаро З. ни “Навоийазот” АЖда қурилиш ишларини амалга ошириб келаётган Хитой қурилиш компаниясида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ушбу компанияга ишга киритиб қўйиш эвазига 800.000 сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Т.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар