АсосийSport

Америкалик ММА жангчиси Жефф Монсон Россия фуқаролигини олди

'Америкалик ММА жангчиси Жефф Монсон Россия фуқаролигини олди'ning rasmi

Аралаш қоидалар бўйича америкалик машҳур спортчи Жефф Монсон Россия паспортига эга бўлди.

Яқинда профессионал спортчилик фаолиятини якунлаган Монсон тез орада Россияда болалар спортини ривожлантириш мақсадида иш бошламоқчи. Айнан шу сабаб у Россия фуқаролигини олди, деб ёзади Оламспорт нашри.

“1971 йилнинг 18 январь куни АҚШда дунёга келган Монсон Жеффри Уильямсга Россия Федерацияси фуқароси мақоми берилсин”, - дейилади Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин томонидан имзоланган Қарорда.

РФ Президенти Қарори кеча имзоланганди. Бугун эса бу ҳақдаги меъёрий ҳужжат Давлат порталида эълон қилинди.

    Бошқа янгиликлар