АсосийJamiyat

Наманганда анъанавий гул байрами бўлиб ўтмоқда (фото)

'Наманганда анъанавий гул байрами бўлиб ўтмоқда (фото)'ning rasmi

Кеча Наманган шаҳрида 58-гул байрами тантаналари бошланди. Ушбу байрам 1960 йилдан буён анънавий тарзда ўтказиб келинади.

Эътироф этиш жоизки, 1960 йилдан буён анънавий тарзда ўтказиб келинаётган нафосат ва гўзаллик тантаналарига бу йил ўзгача тайёргарлик кўрилди.

Гул байрами таровати ва фусункорлигидан эрта тонгданоқ шаҳар аҳли ва меҳмонлари чин юракдан ҳис этишди. Боиси, гуллар билан безатилган юзга яқин турли русумдаги машиналар Наманган халқаро аэропортидан йўлга чиқди. Ислом Каримов ва Амир Темур кўчалари бўйлаб машиналар паради “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими биносигача барчага хушкайфият бағишлади.

0b29e467-039d-43b2-b65f-e7e76189ac65.jpg

Байрамнинг тантанали очилиши маросимида Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров сўзга чиқиб, йилдан йилга таровват касб этаётган гул байрами Наманганнинг ўзига хос брендига айланганлигини эътироф этди. Шунинг баробарида, гуллар орқали инсонларни бир-бирига бўлган меҳр-муҳаббатини, оқибатини мустаҳкамлаш, ёшларни гўзалликка бўлган иштиёқи, таълим-тарбиясини ошириш асосий вазифа эканлигини таъкидлади.

3a89da1f-e1ab-4313-8b97-49c6c1ae52bb.jpg

Таъкидлаш жоиз, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тавсиялари асосида Наманганда гулчиликни ривожлантириш маркази ташкил этилди. Наманганлик бир гуруҳ моҳир гулчилар Тошкентдаги “Ботаника” илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда Голландия, Туркия, Бельгия, Корея давлатларига бориб, гулчиликни ривожлантириш бўйича тажриба алмашдилар. Бугунги кунда марказда Россия, Голландия, Германия ва Хитой мамлакатларидан келтирилган энг замонавий ускуналар билан жиҳозланиб, биотехнология асосида ишлайдиган лаборатория фаолият олиб бормоқда. Айни кунларда марказда фаолият олиб бораётган лабораторияда 200 мингга яқин манзарали дарахтсимон, хонаки ва замонавий ландшафт яратувчи нодир безак гул навлари парваришланмоқда. Эътиборлиси шундаки, Наманган муҳандислик-технология институтида гулчилик йўналиши очилиб, янги ўқув йилида 40 нафар талаба ўқишга қабул қилиниши кўзда тутилган.

5c65c3e0-b598-4311-bbfe-1e7f042d2529.jpg

Йиғилганлар эътиборига гул байрамининг логотипи намойиш қилиниб, унинг гимни ёш хонандалар ижросида илк маротаба ижро этилди. Бу ҳам байрам кўламини янада ортишига хизмат қилиши шубҳасиз, албатта!

6e57af5c-4a67-4277-8d86-0313730d743e.jpg

Гўзаллик шайдолари – наманганлик гулчилар нафосат айёмини ҳар йилгидан ўзгача ўтказиш мақсадида 150дан ортиқ турдаги 2 миллион туп ноёб навли гул кўчатлари парваришлашди. Декорация ва конструкциялар ҳам шунга монанд, бежирим, беқиёс ва бетакрор.

Бундан ташқари Наманган шаҳри ва туманлари, Фарғона, Андижон, Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳридан келган гулчилар томонидан 3 миллиондан зиёд тувакда парваришланаётган гуллар кўргазмаси ва савдоси ташкил этилди. Биргина, Наманган шаҳри мисолида оладиган бўлсак, Сирожиддин Қодиров, Жўрахон Мўминов, Аҳмаджон Султонов, Санобар Абдуллаева, Носиржон Ҳакимжонов, Маъруфжон Каримов, Абдулло Сатторов кабилар оилавий гулчилик анъанасини эъзозлаб келишмоқда. Сайилда пойтахтлик гулчи Юлдуз Шарофиддинова, андижонликлар Элшод Қодиров, Муҳаммадзариф Маҳмуджонов сингари гулчиларнинг кўргазмаларидан барча-барча бирдек завқу шавқ олмоқда.

35b50a1d-6a5d-46ed-be59-a40ae3b77b27.jpg

Қолаверса, гул байрамида вилоятдаги соғлиқни сақлаш ҳамда таълим муассасалари томонидан тайёрланган, бир-биридан такрорламайдиган ажойиб гул композициялари диллларга кўтаринкилик улашади.

Гул байрами доирасида ташкил этилаётган маданий тадбирлар, танлов ва мусобақалар, кўнгилочар ўйинлар, аския ва ҳазил-мутойибалар, учрашув ва давра суҳбатлари, мушоиралар, дорбоз томошалари барчамизни бугунги кунда энг улуғ неъмат саналган тинчликнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлашга ундайди.

41a8d5c0-ac71-458d-b0d8-b1855ec8f772.jpg

Қолаверса, бу байрам ёшлар маънавиятини янада мустаҳкамлашга қилиши билан аҳамиятли. Боиси, ушбу тадбир орқали ёшларнинг она табиатга, гулларга бўлган меҳри ортади, уларнинг қалбида гўзал юртнинг фарзандлари эканлигидан фахрланиш туйғулари жўш уради. Хусусан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши фаоллари иштирокидаги меҳр-шафқатга эҳтиёжманд болаларга ёрдам кўрсатишга мўлжалланган “Биз сен билан” ижтимоий акцияси эътирофга молик бўлди.

236f7e8b-d469-48b0-af38-a6158980cb9e.jpg

Халқаро мақомда ўтказиладиган гул байрамида минглаб ҳамюртларимиз қатори хорижлик меҳмонлар ҳам иштирок этишди. Гул б

айрами вилоятда ички ва ташқи туризм, хусусан, экотуризимни ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Гул сайлининг илк кунида Туркия, Саудия Арабистони, Бангладеш, Қувайт, Баҳрайн, Қирғизистон, Тожикистон, Россия давлатларидан келган меҳмонларни учратдик. Жумладан, Саудия Арабистони қироллигининг Ўзбекистондаги элчихонаси аташеси Мадзи Ҳусайн ал Субайхи билан суҳбатимизда таассуротларини шундай изҳор қилди:

cf3ed8fa-a768-4c8c-8643-25bd63435c15.jpg

Байрам сайлларида иштирок этаётган Туркиядан юртимизга инвестиция киритиш мақсадида келган тадбиркорлар Зокир Амир ва Бахри Ишик билан суҳбатлашдик.

“Мен асли наманганликман. Тақдир тақозоси билан оиламиз Туркияга кўчиб кетганмиз. Бугун биз учун ўзиммиз туғилган заминга фойда келтириш имконияти пайдо бўлди. Айни пайтда Янгиқўрғон туманида “Шердор Гред” ширкатимиз иштирокида замонавий сиҳатгоҳ барпо этиш борасида музокаралар олиб боряпмиз. Наманган шаҳрида ўтказилаётган гул байрамини эшитиб, сайл томон ошиқдик. Одамлардаги гўзалликка ошуфталикдан ҳайратда қолдик”, дейди Зокир Амир.

f921ce21-bb98-47f3-bfec-fc53fc339857.jpg

Дарвоқе, гул байрами тантаналарини нафақат мамлакатимиз, балки хорижий оммавий ахборот воситалари ҳам катта қизиқиш билан ёритиб бормоқдалар. Жумладан, гул байрамини ёритиш учун Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғига ташриф буюрган Хитойнинг жаҳонга машҳур Глобал телевизион тармоғи – “CGTN” мухбири Гай Хендерсон ҳам бор.

“Бизнинг “CGTN” телеканалини дунёнинг юздан зиёд давлатида 85 миллиондан ортиқ томошабин кузатиб боради. Жуда кўп давлатларда бўлиб, бир қатор кўрсатув ва репортажлар тайёрлаб келамиз. Ўзбекистонга келиб Марғилон ва Наманган шаҳарларида бўлдик. Айниқса, Намангандаги гул байрами диққат-эътиборимизни тортди. Турфа гуллар эстетик завқ беради. Одамлари ҳам меҳмондўст, чеҳрасида табассум, ишонч уфуриб турибди”, деди хорижлик ҳамкасбимиз.

ЎзА хабарига кўра, Наманган шаҳридаги Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида бошланган гул байрами расман бир ҳафтага белгиланган бўлса-да, сайиллар бир ой давом этади.

    Бошқа янгиликлар