АсосийSport

Осиё чемпионати совриндорлари тантанали кутиб олинди

'Осиё чемпионати совриндорлари тантанали кутиб олинди'ning rasmi

27 май куни Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида совриндор бўлган паратаэквондочиларимиз юртимизга қайтиб келишди.

Спортчиларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон таэквондо WTF федерацияси мутасаддилари, мураббийлар, спортчиларнинг яқинлари ва оммавий ахборот воситалари кутиб олишди, деб ёзади қўмита матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада спортчиларимиздан Фарходжон Мамазиёев ва Гулжаной Наимова олтин, Санжарбек Мухторов кумуш ва Зиёдахон Исоқова бронза медалларини қўлга киритишди.

    Бошқа янгиликлар