АсосийJinoyat

Оқдарёда шифокорнинг ноқонуний "бизнеси" ошкор этилди

'Оқдарёда шифокорнинг ноқонуний "бизнеси" ошкор этилди'ning rasmi

Cамарқанд вилояти Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника руҳий касалликлар бўлимида ишлаган Умид Баҳодиров қинғир ишга қўл урди.

У.Баҳодиров дастлаб туман руҳий касаллар рўйхатида турувчи фуқаро З.Т.ни Ургут туманидаги руҳий касалликлар шифохонасига юбориш жараёнида унинг ёнидаги 20 дона «фенобарбитал» психотроп моддаларини алдов йўли билан ўзлаштирган. Ушбу психотроп моддаларни фуқаролар Ҳ.Б. ва Н.Т.ларга ноқонуний равишда сотиб, даромад кўрди.

Кейинчалик «уддабурон» шифокор ушбу харидорларга яна 10 дона психтроп моддасини етказиб беради.

Мўмай даромад У.Баҳодировнинг нафсининг янада ҳакалак отишига сабаб бўлди. У руҳий касал фуқаро З.Т.га шифокор кўрсатмаси асосида берилган 12 дона психотроп моддасини унинг онаси ишончига кириб, қўлга киритади.

Шарафли касби номига доғ туширган бу кимсанинг жинояти узоқ давом этмади ва ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан фош этилди.

"Зарафшон" нашри хабарига кўра, У.Баҳодировга суд ҳукми билан тегишли жазо тайинланди.

    Бошқа янгиликлар