АсосийJinoyat

Хоразмда икки шахс ИИБ ходимларини дўппослаб, уларга жароҳат етказишди

'Хоразмда икки шахс ИИБ ходимларини дўппослаб, уларга жароҳат етказишди 'ning rasmi

Хоразмда 25 май куни икки шахс ИИБ ходимларига қаршилик кўрсатиб, уларга жароҳат етказишди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Хабарда айтилишича, Юқоридўрмон қишлоғидан оқиб ўтувчи "Амударё" дарёси бўйида Чандирқиёт қишлоғида яшовчи, муқаддам 3 маротаба судланган, Ж.С. ва укаси, муқаддам 2 маротаба судланган, Ҳ.С. маст ҳолда шу ерда дам олаётган фуқаролар билан жанжаллашаётганликлари ҳолати юзасидан чақирув асосида воқеа жойига Урганч туман ИИБдан 2 нафар профилактика инспектори етиб келиб, суриштирув ишлари олиб бораётганларида Ж.С. ва Ҳ.С. ходимларга қаршилик кўрсатиб, уриб жароҳат етказганлар.

Ж.С. ва Ҳ.С. қўлга олинган. Жароҳат олган ИИБ ходимларига тиббий ёрдам кўрсатилган.

    Бошқа янгиликлар