АсосийJamiyat

Тошкентда 6-синф ўқувчиси 1-синф ўқувчисини отиб қўйди

'Тошкентда 6-синф ўқувчиси  1-синф ўқувчисини отиб қўйди'ning rasmi

Тошкент туманида яшовчи болакай дадасига тегишли бўлган қуролда ўқ узиб, 1-синф ўқувчисини жароҳатлади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

"26 май куни Тошкент туманида яшовчи, ўрта мактабнинг 6-синф ўқувчиси, Ж.Р. уйида отаси, Ж.М.га тегишли пневматик тўппончасини ўйнаб, тўппонча тепкисини босган вақтида ўқ отилиб шу уйда меҳмонда бўлган ўрта мактабнинг 1-синф ўқувчиси С.Р.ни чап қўл тирсак қисмига теккан", - дейилган хабарда.

Натижада С.Р. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

    Бошқа янгиликлар