АҚШ президенти Дональд Трамп Твиттердаги саҳифасида Шимолий Кореянинг порлоқ салоҳияти ҳақида ёзди.
Шунингдек, Оқ уй раҳбари Америка делегецияси ва КХДР расмий вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилишини ҳам тасдиқлаган ўз номасида.
Трампнинг фикрича, келгусида Шимолий Корея иқтисоди буюк давлатга айланади. Ким Чен Ин ҳам бу борада унинг фикрларига қўшилади.
Аввалроқ, АҚШ Давлат департаменти вакили Хизер Науэрет ҳам мамлакат делегецияси ва КХДР расмий вакиллари ўртасида ҳарбийлардан ҳоли Пханмунжом чегара қисмида музокара ўтказилиши ҳақида маълум қилган эди.
“The Washington Post” ўз манбасига асосланиб хабар беришича, Давлат департаментининг КХДР бўйича собиқ махсус вакили Сон Ким бошчилигидаги Америка делегацияси таркибида АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий Корея бўйича аъзоси Элисон Хукер ва Мудофаа вазирининг Шарқий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Рендалл Шрайверлар бор.
Эслатиб ўтамиз, Вашингтон ва Пхеньян жорий йилнинг 12 июнида Сингапурда АҚШ ва КХДР саммитини ўтказишга келишиб олган эди. Аммо 24 майда Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп Пхеньян томони “душманлик руҳидаги” баёнотлар билан чиққанини рўкач қилиб, Ким Чен Ин билан учрашув бекор қилингани, аммо бу келгусида икки давлат саммити ўтказилмайди, дегани эмаслигини маълум қилди. Шундан сўнг КХДР етакчиси зудлик билан Жанубий Корея раҳбари Мун Чже билан Пханмунжомда учрашди. Бундан ташқари, Оқ уй раҳбари АҚШнинг КР даги собиқ элчиси Ким Сон тарихий саммитга тайёргарлик кўриш мақсадида КХДРда бўлганини маълум қилди.






