АсосийJamiyat

Ўқишга киритиб кўйишни ваъда қилиб, 6000 АҚШ долларни олган фирибгар қўлга олинди

'Ўқишга киритиб кўйишни ваъда қилиб, 6000 АҚШ долларни олган фирибгар қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И. ўзини Чуст тиббиёт коллежи физика фани ўқитувчиси вазифасида ишлашини айтиб, фуқаро З.нинг ишончига кириб, уни алдаб, ўғли Ш.ни тўлов контракти асосида тиббиёт коллежига муассаса раҳбарлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 1.500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланган.

Шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида фуқаро Б. ўзини Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети табиий фанлар факультети ўқитувчиси вазифасида ишлашини айтиб, фуқаро Ф.нинг ишончига кириб, уни алдаб, ўғли Б.ни Ўзбекистон миллий университетига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 6000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Бош прокуратура ахборот хизмати хабарига кўра, иккала ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар