Эссексдаги Maунтфитчeт қасрида Фред лақабли мулойим лабрадор яшайди, дея ёзмоқда Лайф нашри.
Кўппак 10 ёшга тўлган, лекин умри давомида унинг ўз кучукчалари бўлмаган.

Бир куни қаср ҳудудида тўққизта ўрдакчалар пайдо бўлади. Уларни бир кўришда ёқтириб қолган Фред етимчаларни ўз бағрига олди – ўрдакчаларнинг онасини тулки еб кетганди.

“Ўрдакчалар бир неча кун ичида Фредда ўрганиб қолишди. Улар ҳаддиларидан ошишган, ҳатто оталарининг бошига ҳам чиқиб олишади, белида сирпанчиқ учишади. Фред уларни сувга чўмилтиргани ҳам олиб боради”, – дейди Фреднинг хўжайини Жереми.

Эндиликда Фред ва ўрдакчалар ажралмас оилага айланди. Жужуқчалар оталарини тинч қўймайди. Ота-кўппакка эса улар билан ўйнаш ёқиб тушган.






