АсосийDunyo

Ойга тўртинчи бўлиб қадам қўйган фазогир Алан Бин 86 ёшида вафот этди

'Ойга тўртинчи бўлиб қадам қўйган фазогир Алан Бин 86 ёшида вафот этди'ning rasmi

НАСА ва фазогирнинг оила аъзолари Алан Бинни шанба куни вафот этгани ҳақида хабар беришган.

Алан Бин 1969 йилда ойга парвоз этган Аполлон 12 космик кемасида фазогир бўлган. 1973 йилда эса АҚШнинг биринчи Skylab фазовий станцияга учган космик кемага бошчилик қилган.

У ушбу космик миссия давомида Ер орбитаси бўйлаб 59 кун давомида парвоз қилиб, 24.4 миллион км масофани босиб ўтган. Бу ўша пайтда дунё рекорди ҳисобланар эди.

4063.jpg

Бин фазода ҳаммаси бўлиб 69 кун фаолият олиб борган, шундан 31 соатини ойда ўтказган. Фазогирлар Ален Бин ҳамда Пит Конрад Аполлон 12 да ой юзасини тадқиқ этиш ва тажрибалар ўтказиш ишларини олиб боришган.

    Бошқа янгиликлар