Испаниянинг икки жамоаси Мавсум-2017/18даги иккита муҳим Еврокубокни қўлга киритди ва улардан бири 15 август куни учинчисига ҳам эга чиқади, деб ёзади Оламспорт нашри.
“Реал” ЕЧЛ, “Атлетико” Европа Лигаси ғолибига айланди. Бу билан испан клублари сўнгги 5 йил ичида 9та Еврокубокни қўлга киритишди. Ла Лига жамоалари 5 маротаба (“Реал” – 4, “Барселона” – 1) ЕЧЛда, 4 бор (“Севилья” – 3, “Атлетико” – 1) Европа Лигасида зафар қучишган.
Таққослаш учун, Англия клублари эса охирги 5 йилда фақат бир маротаба Еврокубокда бош совринга эга чиқишган. “Манчестер Юнайтед” ўтган йили Европа Лигасини ютганди.






