АсосийJamiyat

Чангли бўрон туфайли Ургенчга учган самолётлар бошқа аэропортларга қўнишга мажбур бўлди

'Чангли бўрон туфайли Ургенчга учган самолётлар бошқа аэропортларга қўнишга мажбур бўлди'ning rasmi

Ўзбекистон ҳаво йўлларининг “Тошкент – Ургенч – Москва” йўналиши бўйича йўлга чиқган самолёти Бухорода қўнишга мажбур бўлди, деб хабар қилмоқда комания матбуот хизмати.

Авиакомпания хабарига кўра, бунга Ургенч аэропорти ҳудудида кўтарилган кучли чанг бўрони сабаб бўлган. Бухоро аэропортида 4,5 соат кутишдан сўнг самолёт ўз йўналиши бўйича ҳаракатланишни давом эттирган.

Ушбу бўрон сабабли компаниянинг “Тошкент – Ургенч – Бухоро” йўналишида амалга оширилаётган 1051-сонли парвози вақтинча тўхтатилди. Самолёт Нукус аэропортига қўнишга мажбур бўлди. 4,5 соатдан сўнг у йўналиш бўйича парвозини давом эттирди.

    Бошқа янгиликлар