АсосийDunyo

Шарқий Ғутада мактаблар фаолияти тикланмоқда

'Шарқий Ғутада мактаблар фаолияти тикланмоқда'ning rasmi

Шарқий Ғута аҳоли пунктларида ўрта мактаблар очилди.

Шаҳар ва туманлар жангарилардан озод этилганидан сўнг бу ҳудудларда бошланғич ва ўрта мактаблар фаолият бошлаган. “Болалар ўқишни жуда соғинишган, уларга таълим бериш ва ниманидир ўргатиш жуда ёқимли. Мен олдин Харастада ишлаганман ва бу ерга қайтишдан бахтиёрман” деди, журналистлар билан суҳбатда, шаҳар таълим бўлими раҳбари, Ахмад Саид Рустом.

Аввалроқ, бу ҳудудда вазият изга тушаётгаии ҳақида маълум қилинганди. Маълумотларга қараганда, бу ерлар жангарилардан бутунлай тозалангандан сўнг 65 мингдан ортиқ киши ўз уйларига қайтган.

    Бошқа янгиликлар