Нукус шаҳридаги "Ёшлар маркази"да ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан мактабга узоқдан қатновчи икки нафар болага велосипед топширилди. Бу ҳақда kruz.uz хабар берди.
Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Дилноза Каттахонова ва ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Абат Данияров сўзга чиқиб, болаларга велосипедларни топширишди.
"Мен мактабга 8 км узоқликдан қатнар эдим. Йўл узоқлиги боис баъзида мактабга кеч қолардим. Бугун менга велосипед совға қилишганидан хурсандман. Энди мен дарсларга кечикмай бораман", - дейди 30-сонли мактаб ўқувчиси Жанабаева Наргиза.
Ўқувчиларнинг ота-оналарининг таъкидлашича улар фарзандлари мактабга кетганида анча ҳавотир олиб ўтишар экан. Энди эса улар фарзандларининг узоғи яқин бўлганидан хурсандлар.





ат Юсупов






