АсосийSport

Ҳамюртларимиз Бангкокда спорт рақслари бўйича биринчи ўринни қўлга киритди

'Ҳамюртларимиз Бангкокда спорт рақслари бўйича биринчи ўринни қўлга киритди'ning rasmi

Бангкок шаҳрида спорт рақслари бўйича WDSF TDSA Open, Professional Division “World Оpen” and ADSF University Open Championships 2018” халқаро турнири ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда МОҚ.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам ўз омадини синаб кўрдилар. Турнир якунига кўра, Сардор Хожиев ва Асал Хожиевалар жуфтлиги биринчи ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, ҳамюртларимиздан Данил Шин/Даниэла Финк тўртинчи, Дониёрхон Амонов/Алиса Лактионова тандеми бешинчи ўринни эгалладилар.

Маълумот учун, ушбу мусобақада Хитой, Жанубий Корея, Таиланд, Россия, Германия, Италия ва бошқа мамлакатлардан умумий ҳисобда 43 жуфтлик иштирок этди.

    Бошқа янгиликлар