Президент қарорига мувофиқ 2019 йил 1 январдан қуйидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширилиш жараёни мажбурий аудио- ва видео қайд этилади:
- жисмоний нуқсони, касаллиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаса;
- васиятномаларни имзолаш.
Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.






