24 май куни соат 12.05ларда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида “Дамас” русумли автомашинасини телефонда гаплашиб бошқариб келаётганлиги сабабли, шу ерда хизмат олиб бораётган Самарқанд вилояти Йўл патруль хизмати инспектори И. Нишонов томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тўхтатилганида ҳайдовчи ходимнинг тўхташ ишорасига бўйсунмай ҳаракатни давом эттириб, сафдор И.Нишоновни қасддан уриб юбориб воқеа жойидан қочиб кетган.
Натижада сафдор И.Нишонов жароҳат олиб касалхонада вафот этган. Кўрилган чоралар натижасида “Дамас” русумли автомашинани эгаси С.Ш. эканлиги аниқланиб ушланган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.






