АсосийJinoyat

Бекобод туманида коллеж ўқувчиси қотиллик содир этди

'Бекобод туманида коллеж ўқувчиси қотиллик содир этди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, Тошкент вилоятининг Бекобод туманида 23 май куни соат 01.00ларда “Тақачи” МФЙда яшовчи Техника иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи 3-курс ўқувчиси Ш.Э. шу МФЙ Гулзор кўчасида ўзаро жанжал оқибатида 11-сонли маиший касб-ҳунар коллежи 3-курс ўқувчиси А.А.нинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада А.А. воқеа жойида вафот этган. Ш.Э. ушланган. Ушбу фавқулотда ҳолат Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва Халқ таълими бошқармаси раҳбар ходимлари иштирокида муҳокама қилиниб, ёшлар томонидан содир қилинадиган жиноятчиликнинг олдини олиш ҳақида чора тадбирлар белгиланди.

    Бошқа янгиликлар