Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг Европа парламенти раҳбарлари билан учрашди, дея малум қилди Ren.tv нашри.
Баёнот чоғида Цукерберг турли саволларга жавоб берган.
Учрашув чоғида Европарламент раҳбарлари Facebookни тартибга солиш керакми ёки йўқ, деган саволларига Марк Цукерберга тизимни тартибга солиш муҳим ва муқаррар, дея жавоб берди.
Марк Цукерберг:
– Биласизми, энг муҳими, фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш ва тартибга солинган тизимларга мослашувчан бўлиш. Facebook компанияси ижтимоий тармоқдан бирор сайловларга аралашишда фойдаланишларига йўл қўймасликни устувор вазифа, деб ҳисоблайди. Айни вақтда биз мингга яқин дастурни таҳлил қилиб, 200 дан кўпроғини тўхтатдик. Берилаётган айрим саволларга жавобни ўйлаб кўришим керак.
Шунингдек, у 25 майга қадар Facebookнинг янги умумий маълумотини муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомни муваффақлаштиришини эълон қилади.
У дастурлар яратувчилари бундан бу ёғига Cambridge Analytica билан юз берган ҳолат каби бошқа такрорланмаслигига ваъда берди ва компания шундай имкониятларга эга бошқа дастурларни ҳам ўрганаётганини қўшимча қилган. Цукерберг охирги икки йил давомида компания ижтимоий тармоқда турли воситалардан суиистеъмол қилинишининг олдини олиш учун етарлича иш қилмаганини тан олган. Унинг таъкидлашича, компания жорий йил охиригача тармоқда хавфсизликни таъминлаш вазифалари билан шуғулланувчи ходимлари сонини икки баробарга оширишни режалаштирмоқда.






