Қорақалпоғистон Республикаси Мажбурий ижро бюроси шаҳар ва туман бўлимлари давлат инспекторларига 28 скутер ва республика бошқармасига битта замонавий автомобиль тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўтган йил июль ойида табиий газдан тўлов режаси 165 фоизга, август ойида 138 фоизга бажарилган. Жорий йилнинг I чорагида электр энергияси учун белгиланган 73,1 миллиард, табиий газ учун белгиланган 105,4 миллиард, сув таъминоти учун белгиланган 9,2 миллиард сўмлик режа бажарилган.
Бундай ижобий кўрсаткичлар юқори баҳоланиб, бюро фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, туман ва шаҳар бўлимларига янги русумдаги махсус автомототранспорт воситалари фойдаланиш учун топширилди.






