“Олимпик” ва “Атлетико” клублари мухлислари Европа Лигасига келиб, кўчаларда оммавий тартибсизликлар ўтказишди, деб таъкидламоқда Ren.tv нашри.
Полиция фанатларни тарқатиб юбормоқчи бўлди. Аммо фанатлар баттар ғазаб отига минишди. Шунда жандармлар етиб келиб, 20 дан ортиқ тартиб бузувчиларни ҳибсга олди.
Эслатиб ўтамиз, ўйин Испаниянинг “Атлетико” жамоаси фойдасига 3:0 ҳисобида якунланган эди.






