АсосийDunyo

​Автобусдаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар хотирасига 52та дарахт кўчати ўтқазилди

'​Автобусдаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар хотирасига  52та дарахт кўчати ўтқазилди'ning rasmi

Остонада Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ва «Олтин Ўрда» бизнес-клуби вакиллари томонидан автобусдаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар хотирасига бағишлаб 52та дарахт кўчати ўтқазилди. Бу ҳақда «Казинформ» хабар бермоқда.

— Фожиа рўй берган кун Қозоғистон ҳукумати барча зарур чораларни кўриб, ўз ёрдамини аямади. Бугунги тадбир икки мамлакат ўртасидаги дўстликнинг намоёнидир. Биз ҳалок бўлганларнинг оилаларига бу ҳақда айтиб беришга мажбурмиз, - деди Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев.

Бизнес-клуб раиси Мархабат Балгабай Қозоғистон халқи ўзбек халқининг қайғуси билан бирдамлигини айтди.

— Биз 52 киши ҳалок бўлган фожиали воқеага эътиборсизлик билан қарай олмаймиз, ҳамда ўзбек халқининг қайғусига шерик бўлишимиз керак, деб ҳисоблаймиз, - деб таъкидлади у.



Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 январь куни Қозоғистонда йўловчи автобуси ёниб кетиши оқибатида 52 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлган эди.

    Бошқа янгиликлар