АсосийJamiyat

Зироат Мирзиёевага АҚШ вице-президенти​нинг рафиқаси ҳамроҳлик қилди (фото)

'Зироат Мирзиёевага АҚШ вице-президенти​нинг рафиқаси ҳамроҳлик қилди (фото)'ning rasmi

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 2018 йил 15-17 май кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.

Аввал хабар берганимиздек 14 май куни АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп миллий-ҳарбий тиббиёт марказида жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган эди.

Мелания Трампнинг матбуот котиби Стефани Гришем президент рафиқаси бир ҳафта давомида касалхонада бўлиши ҳақида маълум қилган эди.

Шу боис, Ўзбекистон Республикаси биринчи хоними Зироат Мирзиёевага АҚШ вице-президенти Майк Пенснинг турмуш ўртоғи ҳамроҳлик қилди. Бу ҳақда Карен Пенс Твиттердаги саҳифасида маълум қилган.#UZBUSA2018





Бошқа янгиликлар