Ёқутистоннинг Депутатский аэропортида фавқулодда ҳодиса юз берди, дея хабар қилмоқда Лайф нашри.
50 ёшли йўловчи назоратдан ўтиш пайти қўлга олинди. Аэропорт ходимлари ундан Benelli қуроли ва травматик тўппончани тортиб олишди.
Қурол билан самолётга чиқиш мумкин эмаслигини билган эркак ғазабини яшириб туролмади. У полициячиларни ҳақоратлаб, кичик инспекторга ташланади.
Ҳозирда қонунбузарга нисбатан жиноий иш қўзғалган.






