АсосийJamiyat

Ўзбекистонда илк маротаба болалар иштирокидаги парад бўлиб ўтади

'Ўзбекистонда илк маротаба болалар иштирокидаги парад бўлиб ўтади'ning rasmi

Ўзбекистонда илк маротаба 5 мингдан ортиқ болалар иштирокида бахтли болалик паради бўлиб ўтади.

“Камалак” болалар ташкилоти ва Сардорлар кенгашлари аъзолари томонидан ўқув йили давомида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш, келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб олиш, сардорларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, илғор тажрибаларини оммалаштириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 19-24 май кунлари Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида жойлашган “Лочин” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Ватан, дўстлик ва бахтли болалик учун!” шиори остида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва “Камалак” болалар ташкилоти сардорларининг анжумани доирасида илк маротаба Ўзбекистон болаларининг паради ташкил этилади.

“Ватан, дўстлик ва бахтли болалик учун!” шиори остидаги болалар паради Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар Оқсарой мажмуаси Амир Темур хиёбонида ўтказиладиган болалар парадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар делегацияларидан 800 нафар иқтидорли, намунали хулқи билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган Ўзбекистонга садоқат билан хизмат қилишга тайёр бўлган “Иттифоқ” ва “Камалак” сардорлари ҳамда қашқадарёлик 5 мингдан ортиқ ўқувчи ёшлар иштирок этади.

“Ватан, дўстлик ва бахтли болалик учун!” шиори Ўзбекистон болаларини бахтли болалик сари етаклайди.

    Бошқа янгиликлар