16 май куни Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга асосан, шу куни соат 06:30 ларда Чироқчи тумани, “Мирзатўқ” МФЙ, “Сариққамиш” қишлоғида кучли ёмғир натижасида сел оқими юзага келган.
Фавқулодда вазият оқибатида 5 нафар инсон халок бўлган, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, 13-14-15 май кунлари ёққан узлуксиз ёмғир (жала) оқибатида вилоятнинг Китоб, Чироқчи, Яккабоғ ва Деҳқонобод туманларида бир неча бор сел тошқинлари кузатилган эди.






