Ҳиндистонда қурилиш ишлари олиб борилаётган майдонда эстакада қулаб тушиши оқибатида 18 киши ҳаётдан кўз юмди, деб хабар берди РИА новости нашри.
Мазкур воқеа Ҳиндистонинг Варанаси шаҳридасодир бўлди. Ҳудудда қурилаётгн эстакада кутилмаганда қулаб тушди. 20 нафардан ортиқ одам вайроналар остида қолиб кетганлиги туфайли 16 нафар инсон қурбон бўлган ва бир неча одам жароҳат олган. Барпо этилаётган эстакаданинг баландлиги 20 метрбўлган.
“Мен воқеа жойидан тахминан 50 метр нарида эдим. Кутилмаганда портлашга ўхшаш овоз эшитилди. Аввалига нима бўлаётганини тушунмай қолдим. Ўзимга келгач, кўпчилик қатори одамларга ёрдам бериш учун шошилдим”, деди воқеа гувоҳларидан бири бўлган Вариндир Гри.
Қулаш сабаблари ҳозирча маълум эмас. Мамлакат бош вазири Нарендра Моди қурбонларнинг оила аъзоларига 7400 АҚШ долларидан, жабрланганларга эса 3000 АҚШ долларимиқдорида товон пули тўланишини маълум қилди.
Варанаси шаҳри аҳоли энгзич жойлашган ҳудуд ҳисобланади. Тирбандликларни камайтириш учун шаҳарга кўплаб эстакадалар зарур.






