14 май куни АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп миллий-ҳарбий тиббиёт марказида жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди, деб хабар бермоқда CNN.
"Бугун эрталаб Мелания хонимда бўйрак эмболизацияси муолажаси ўтказилди. Жарроҳлик ҳеч қандай асоратларсиз ўтди ", - дея маълум қилди биринчи хонимнинг матбуот котиби Стефани Гришем.
Унинг айтишича, президент рафиқаси бир ҳафта давомида касалхонада бўлади.
Дональд Трамп Twitter’даги саҳифасида: "Жарроҳлик яхши ўтди, Милания ўзини яхши ҳис қилмоқда", деб, барча шифо тилаганларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Яқинда Мелания Трамп 48 ёшни қарши олган эди.






