АсосийJamiyat

Виртуал терминаллар реал касса аппаратларига тенглаштирилди

'Виртуал терминаллар реал касса аппаратларига тенглаштирилди'ning rasmi

Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан қуйидагилар белгиланди:

- электрон чеклар, квитанциялар, хабарлар ва бошқа усуллар товарлар (хизматлар) учун тўловларни тасдиқловчи квитанциялар, талонлар, чипталар ва бошқа ҳужжатларга тенглаштирилади;

- тадбиркорлик субъектлари томонидан электрон тижорат битимларини амалга оширишда тўловлар виртуал терминаллар (E-POS) орқали нақд пул шаклида қабул қилиниши мумкин;

- электрон тижорат субъектлари корпоратив банк карталари, шунингдек, электрон тўлов тизимлари орқали тўловларни қабул қилиш ҳуқуқига эгадирлар;

- электрон тижорат орқали реализация қилинган уч минг АҚШ долларигача бўлган товарларни экспорт қилиш почта хизматларини кўрсатиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади;

- виртуал терминаллар (E-POS) шу турдаги назорат-касса машиналари ва тўлов терминалларига тенглаштирилади.

2018 йил 1 июлдан:

- электрон тижорат орқали реализация қилинган товарларни етказиб бериш бўйича хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига учинчи шахслар учун тўловларни қабул қилиш ҳуқуқи берилади;

- электрон тижорат орқали сотиладиган товарлар учун уларнинг умумий қийматидан мажбурий 15 фоизли олдиндан тўлов тўлаш талаби бекор қилинади;

- электрон тижорат орқали реализация қилинган товарларни сотувчига ва етказиб берувчига шахсий мулк, ижара ва бошқа фойдаланиш ҳуқуқига асосан тегишли бўлган автомобиль транспортида Ўзбекистон бўйлаб етказиб беришда лицензия олиш талаб қилинмайди;

- электрон тижорат орқали дори воситалари ва тиббиёт буюмларини реализация қилишга рухсат этилади.

    Бошқа янгиликлар