АсосийDunyo

Милла Йовович махлуқларга қарши курашади

'Милла Йовович махлуқларга қарши курашади'ning rasmi

“Ёвузлик макони” ва “Бешинчи унсур” фильмлари юлдузи Милла Йовович янги кинолойиҳани амалга оширмоқчи дея хабар бермоқда Рамблер нашри.

Актриса Милла Йовович ва унинг турмуш ўртоғи режиссёр Пол Андерсон янги лойиҳа устида иш олиб боришмоқчи. “Ёвузлик макони” франшизаси ўз ниҳоясига етгач, икковлон Monster Hunter видеоўйинининг экранизация устида ўз ишларини бошлайдилар.

Бош ролни Милла Йовович ижро этади, картина режиссёри – Пол Андерсон.

Фильм сюжетига кўра, бош қаҳрамон қиз гарчи оддий одамлардан фарқи бўлмаса-да, томирларида кучли аждодлар қони оқади. Шундай қилиб бош қаҳрамон фантастик оламда ўз маҳлуқларни енгишни ўрганиши лозим бўлади.


    Бошқа янгиликлар