АсосийDunyo

Қирғизистонда шаррос қуйған ёмғир табиий офатларга сабаб бўлди (Видео)

'Қирғизистонда шаррос қуйған ёмғир табиий офатларга сабаб бўлди (Видео)'ning rasmi

Қирғизистоннинг бир неча жойларида тинимсиз ёққан жала туфайли сув тошқинлари юз берди, дея хабар қилмоқда 5-tv.ru нашри.

Лойқа сувлар Лайлак туманидаги 4 километрли йўлни ювиб кетган.

Чимген қишлоғида иккита уй сув тагида қолган, Исфана шаҳрида бир уйни сув олиб кетган.

Ак-Сууда жала туфайли 4 бош қорамол йўқолган, қишлоқ бутунлай электр таъминотисиз қолган.

Табиий офат юз берган зонада энергетика хизмати ва ВВВ ходимлари иш олиб боришмоқда.


Бошқа янгиликлар