АсосийDunyo

Индонезиядаги черковларда рўй берган портлашлар сабабли тўққиз киши ҳалок бўлди

'Индонезиядаги черковларда рўй берган портлашлар сабабли тўққиз киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Индонезиядаги Ява оролида жойлашган черковлардаги портлашлар оқибатида ҳалок бўлганларнинг сони тўққиз нафарга етди, 40 кишининг жароҳатлангани айтилмоқда.

Jakarta Globe маҳаллий газетасининг ёзишича, 13 май, якшанба куни эрталаб Шарқий Явадаги учта черковда бомба портлаган. Полиция ўзини ўлимга маҳкум этган террорчилардан бирининг ҳалок бўлганини тасдиқлаган.

Биринчи портлаш Сурабая шаҳридаги Авлиё Мария католик черкови ёнида, маҳаллий вақт билан эрталабки 7.15 да, кейингилари эса 5 дақиқалик оралиқ билан кетма-кет содир бўлди. Иккинчи портлаш Жалан Дипонегоро протестант черковида, учинчиси эса Аржуно кўчасидаги черковда қайд этилди.

Ҳужум қилганлар черков ҳизматчиси сифатида кийинган ва ибодат пайтида черков ичида бўлган. Маҳаллий полиция маълумотига қараганда, портловчи қурилма шу жойнинг ўзидан ҳаракатга келтирилган. Ҳодиса жойида суриштурув ишлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар