АсосийJamiyat

Аҳолининг “аллергик паспорти” ишлаб чиқилади

'Аҳолининг “аллергик паспорти” ишлаб чиқилади'ning rasmi

Аллeргик кaсaлликлaрни прoфилaктикa қилиш, уларга ташхис қўйиш вa дaвoлaшни тубдан тaкoмиллaштириш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидaги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Қарор билан аллергик касалликларни эрта аниқлаш учун 18 ёшга тўлмаган ва хавф остида бўлган болаларни 2019 йил 1 январдан 1 июлгача текшириш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси ўтказилади.

Бир марталик акция оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларида, шунингдек, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига борган ҳолда бепул ўтказилади.

Сoғлиқни сaқлaш вaзирлигига қуйидагилар юкланди:

- бир ойлик муддатда аллергенларига бўлган эҳтиёжини аниқлаш ҳамда ўз вақтида ва узлуксиз етказиб бериш мақсадида уларни харид қилишни ташкил этиш чораларини кўриш;

- Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтида аллергология ва клиник иммунология кафедрасини ташкил этиш;

- 2018/2019 ўқув йилидaн клиник ординатурага қабул қилиш квотасини кўпайтириш;

- 2019/2020 ўқув йилидан “aллeргoлoгия вa клиник иммунoлoгия” мутaxaссислиги бўйичa мaгистрaтурa йўнaлишини oчиш;

- Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида аллергологларнинг малакасини ошириш ўқув дастурларини такомиллаштириш;

- фармацевтика тармоғи учун кадрларни тайёрлашнинг ўқув дастурларини такомиллаштириш чораларини кўриш.

Инновацион ривожланиш вазирлигига икки ой муддатда:

- аллерген ўсимликлар чанги тўпланишини кузатишни ва муайян ҳудудда аллергия патологияси билан касалланган беморларни хабардор қилишни назарда тутадиган аэробиологик мониторинг тизимини яратиш;

- аллергик касалликлар ташхисини ультразамонавий биологик микрочипларни қўллаган ҳолда ташкил этиш, шунингдек, келгусида Ўзбекистон аҳолисининг “аллергик паспортини” ишлаб чиқиш;

- лаборатория ва илмий амалиётнинг халқаро стандартларига жавоб берувчи Халқаро молекуляр аллергология ва иммунология марказини ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш топширилди.

    Бошқа янгиликлар