АсосийJamiyat

Тошкентда хотин-қизлар ўртасида велотур бўлиб ўтмоқда (фото)

'Тошкентда хотин-қизлар ўртасида велотур бўлиб ўтмоқда (фото)'ning rasmi

Ёғингарчилик бўлишига қарамай, бугун пойтахтимизда «Халқаро оила куни»га бағишланган велотур бўлиб ўтмоқда.

Ҳаваскор хотин-қизлар ўртасида бўлиб ўтаётган мусобақада кўплаб спортчилар ўз омадини синаб кўрмоқда.

Баҳслар уч ёш тоифасида – 18-30, 31-44 ва 45 ёшдан юқори хаваскор спортчилар учун ўтказилмоқда.

Велотур пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги «Авиатор» савдо мажмуасидан «Мирзо Улуғбек» кўчасигача, «Мирзо Улуғбек» кўчасидан «Тараққиёт» кўчалари бўйлаб ўтказилмоқда.

МОҚ хабарига кўра, ушбу спорт байрами соат 14:00гача давом этиши кўзда тутилган.


    Бошқа янгиликлар