АсосийJamiyat

Сурхондарёда ҳовлида кўкнори парваришланаётгани аниқланди

'Сурхондарёда ҳовлида кўкнори парваришланаётгани аниқланди'ning rasmi

Шеробод тумани ички ишлар бўлими ходимлари тезкор тадбир чоғида Қорабоғ маҳалласида яшовчи саксон ёшдаги Бибихол момо Ҳайратованинг ҳовлисида 751 туп кўкнори гиёҳвандлик моддаси парваришланаётганига дуч келиб қолди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Туман марказидан олис, тоғли қишлоқда етиштирилаётган гиёхванд модда ўсимлиги холислар иштирокида ҳужжатлаштирилди.

Вилоят ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар