АсосийJamiyat

Интерпол қидирувида бўлган қозоғистонлик фирибгар қўлга тушди

'Интерпол қидирувида бўлган қозоғистонлик фирибгар қўлга тушди'ning rasmi

Қозоғистон Республикаси фуқароси Жомарт Ертаев Интерпол сўрови билан Москвада қўлга олинди.

Маълум бўлишича, Жомарт Ертаев катта миқдордаги фирибгарлик ишлари учун шу вақтгача халқаро қидирувда бўлган. У "Bank RBK" акциядорлик жамияти директорлар кенгаши раиси маслаҳатчиси сифатида 80 миллион долларлик банк кредитларини лоббилаштириб, қарз маблағларини қайтармаслик тадбирларини амалга оширган.

Хабарда қайд этилишича, ҳозирда Жомарт Ертаевни Қозоғистонга экстрадиция қилиш масаласи ҳал қилинмоқда экан.

    Бошқа янгиликлар