ЖеневадагиSotheby'sаукционида дунёдаги энг ноёб олмослардан бири сотувга қўйилмоқда, деб хабар берди РИА новости нашри.
Қимматбахо тошнинг вазни 6.16 каратни ташкил қилади.
"Farnese Blue" номли тақинчоқ 300 йил давомида Европа қироллик оилаларида авлоддан авлодга ўтиб келган.У икки томонлама муҳим аҳамиятга эгадир. Биринчиси,олмоснинг сифати ва ўзига хос ранги бўлса, иккинчиси унинг тарихидир. Қимматбахо тош 1715 йилда Испания қироли Филипп V томонидан Италия маликаси Белла Фарнессега тўй совғаси сифатида тақдим этилган. Кейинчалик у баъзи бир сабабларга кўра, Австрия қироллигига келиб қолган.
Ушбу олмос кўп йиллик тарихга эга бўлганлиги учун ҳам қадрлидир. Бугунгача Австрия,Франция, Италия, Испания қироллик оилалари мулки ҳисобланган кўк олмосга эга бўлишни истаганлар кўпчиликни ташкил этади. Айниқса коллекционерлар унга катта қизиқиш билдиришмоқда.
Маълумотларга қараганда, мазкур тош Ҳиндистондаги олмос конларидан топилган. Мутахассисларнинг дастлабки тахминларга кўра, у 9,5 миллион долларга сотилади. Тошнинг бошланғич нархи эса 3,7 миллион доллар дея баҳоланган. Аукцион 15 май куни Швецариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтади.






