“5–9 синф ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Эндиликда, жорий назорат – сўровлар, назорат ишлари ёки тестлар тарзида, оралиқ назорат ёзма назорат иши ёки тестлар шаклида, босқичли назорат эса, оғзаки, ёзма имтиҳон ҳамда тест синовлари шаклида амалга оширилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилади.
Эски тартибга асосан, жорий назорат – сўровлар, коллоквиумлар, семинарлар, контроль ишлар, тестлар тарзида, оралиқ назорат имтиҳонлар, тестлар, синовлар ва малакага доир ишлар шаклида, босқичли назорат имтиҳонлар, тест синовлари, синовлар шаклида амалга оширилган.






