Исроил ҳарбийлари Эроннинг Суриядаги ўнлаб харбий объектларига зарбалар берди. Бу ҳақда Исроил Мудофа Армияси матбуот хизмати томонидан пайшанба куни тарқатилган коммюникеда маълум қилинган.
Ҳужжатда қайд этилишича: “Исроил Мудофа Армияси Сурия ҳудудида Эроннинг “Ал-Қудс” тузилмасига тегишли ўнлаб харбий объектларига зарбалар берди. Амалиётларда иштирок этган барча ҳарбий самолётлар базага ҳеч қандай зиёнсиз қайтиб қўнди”.
Аввалроқ, Эроннинг Суриядаги қуролли кучлари Голан тепаликларидаги Исроил қўшинлари марраларига ракета ҳужумини уюштиргани хабар берилган эди. Исроиллик ҳарбийлар баъзи ракеталар нишонга бориб теккан, бошқалари тўхтатиб қолинган, деб маълум қилишган. Эроннинг «Ал-Қудс» тузилмаси томонидан жами 20 га яқин ракета учирилди.
10.05.2018 05:37
Исроил Эроннинг Суриядаги ўнлаб ҳарбий объектларига зарбалар йўллади






