Ҳиндистоннинг шимолий ҳудудларида кучли бўрон кузатилди, деб хабар берди РИА новости нашри.
Шамолнинг тезлиги соатига 70 километрни ташкил этган. Мамлакат пойтахти янги Деҳлида дарахтлар қулаган ва автомобиль йўлларини ёпиб қўйган. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Ўтган ҳафтада ҳам Ҳиндистонда шу каби шиддатли бўрон содир бўлган эди.Табиий офат оқибатида 100 дан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмган.






