Бир неча ўн йиллик соғлом ва шаҳримизни чиройига чирой бағишлаб турган дарахтларнинг аёвсиз кесиб ташланаётганлигига кескин барҳам бериш мақсадида, масъул бошқарма ва ташкилотлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан қаттиқ огоҳлантирилади. Жавобгарликкача тортиш чоралари кўрилади. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтимиз аҳолисига ушбу тартибсизликларга уч кун ичида барҳам берилиши ва бундай ноқонуний ҳаракатларга чек қўйилишини шахсан ўзи назоратга олишини билдирди.
"Бирор жойда дарахт кесилаётганда бефарқ бўлмаган шаҳримиз аҳолиси бунинг олдини олиш мақсадида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ишонч телефонига 277-75-43 ёки Ички ишлар идораларига 233-72-33 қўнғироқ қилишларини сўраймиз!
Бу билан сиз халқимизга тегишли бўлган бойликни талон-тарож қилинишини олдини олган бўласиз! Ҳурматли ҳамшаҳарлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги сизларни ушбу ишларда фаол бўлишингизни сўрайди", - дейилган хабарда.






