АсосийJamiyat

Қонликўлда "Китоб эсдалиги" барпо этилди (фото)

'Қонликўлда "Китоб эсдалиги" барпо этилди (фото)'ning rasmi

Қонликўл тумани ҳокимлигининг ташаббуси билан ёш журналистлар учун туманга медиа-тур ташкил этилди, деб хабар қилмоқда Kruz.uz.

Медиа-тур доирасида журналистлар туман ҳокимлигининг ёнида барпо этилган Китоб эсдалигига ташриф буюришди.

Туман ҳокимининг ўринбосари Қурал Абдикаримов китоб эсдалиги ҳақида маълумот бериб ўтди:

«Китоб эсдалигининг лойиҳасини рассом Полат Абдиреймов ишлади. Бу майдонда ўтган йили китоб фестивалини ўтказган эдик. Китобнинг ғояси ҳокимлик томонидан ишлаб чиқилди. Яқинда Сирдарёда ҳам китоб эсдалигини кўрдим. Бу ерда ўқувчилар дам олишлари ва китоб ўқишлари мумкин».
Қайд этилишича, Қорақалпоғистонда китоб эсдалиги ҳозирча фақат Қонликўл туманида бор.


    Бошқа янгиликлар