Ҳиндистонинг шимолий- ғарбий қисмида рўй берган кучли чанг бўрони туфайли ҳалок бўлганлар сони 130 нафардан ошгани хабар қилинмоқда.
Қурбонларнинг асосий қисми Агра ва Уттар- Прадеш ҳудудларида эканлиги қайд этилган. Уттар- Прадешдаги қишлоқда бир оиланинг ўзидан 4 нафар болакай ҳхалок бўлди. Улар шамолда қулаган том остида қолиб кетишган.
Ҳозирда аксарият жойларда электр таъминоти йўқ. Уни тиклаш учун икки ҳафта вақт кетиши таъкидланмоқда.






