Гаваяда Килауэ вулқони ҳаракатга келди, деб хабар берди Лента.ру нашри.
Ундан атрофга қайноқ лава шиддат билан отилиб чиқаётгани туфайли яқин орадаги 1700 дан ортиқ маҳаллий аҳоли вакиллари бошқа жойларга эвакуация қилинган. Вулқон уйғонганида эса ҳудудда бир неча бор ер силкиниши рўй берган.
Ушбу ҳолат асфальт йўлларнинг ёрилишига ҳам олиб келмоқда. Ҳозирда воқеа жойи атрофидаги барча йўллар ёпиб қўйилган. Жабрланганлар ва ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.






