АсосийJamiyat

Самарқандга Будапешт мэри Иштван Тарлош бошчилигидаги делегация ташриф буюрди

'Самарқандга Будапешт мэри Иштван Тарлош бошчилигидаги делегация ташриф буюрди'ning rasmi

Бугун, 5 май куни Будапешт шаҳри мэри бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Зарафшон» нашри хабар берди.

Вилоят ҳокими Т.Жўраев Венгрия пойтахти раҳбари Иштван Тарлошни қабул қилди.

Ўзаро музокаралар давомида меҳмонларга Самарқанднинг сайёҳлик салоҳияти, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. ЎЗ навбатида меҳмонлар Будапешт шаҳрининг географик жойлашуви, туризм соҳасидаги имкониятлари ҳақида сўз юритишди.

Айни пайтда делегация аъзолари Самарқанд шаҳрининг тарихий ёдгорликлари ва диққатга сазовор жойларини зиёрат қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар