АсосийJamiyat

“Уюшмаган ёшлар билан ишлаш ҳафталиги” давом этмоқда

'“Уюшмаган ёшлар билан ишлаш ҳафталиги” давом этмоқда'ning rasmi

Жорий йилнинг 30 апрелидан республикамизнинг барча туман, шаҳарларида “Уюшмаган ёшлар билан ишлаш ҳафталиги”га старт берилди.

“Уюшмаган ёшлар билан ишлаш ҳафталиги”ни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўртасида туман, шаҳарлар кесимида 1348 та банддан иборат чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ҳамда тасдиқланди.

Ҳафталикнинг ўтган тўрт куни давомида республика бўйича уюшмаган ёшлар иштирокида қуйидаги йўналишларда тадбирлар ташкил этилди:

- спорт-саломатлик йўналишида 569 та тадбирлар ўтказилган бўлиб, 43316 нафар ёшлар жалб қилинди;

- миллий халқ ўйинлари йўналишида 110 та тадбирлар ўтказилган бўлиб, 4015 нафар ёшлар жалб қилинди;

- маънавий-маърифий йўналишда 549 та тадбирлар ўтказилган бўлиб, 51655 нафар ёшлар жалб қилинди;

- ижтимоий-ҳуқуқий йўналишда 272 та тадбирлар ўтказилган бўлиб, 8854 нафар ёшлар жалб қилинди;

- ёшларни ишга жойлаштириш йўналишида 357 та тадбирлар ўтказилган бўлиб, 27260 нафар ёшлар жалб қилинди;

- ёшларни тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятига жалб қилиш йўналишида 342 та тадбирлар ўтказилган бўлиб, 9577 нафар ёшлар жалб қилинди;

- уюшмаган ёшларни туризмга жалб қилиш йўналишида 332 та тадбирлар ўтказилган бўлиб, 7341 нафар ёшлар жалб қилинди;

- ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида 462 та тадбирлар ўтказилган бўлиб, 5709 нафар ёшлар жалб қилинди;

- ёшлар билан 572 та очиқ мулоқотлар ўтказилган бўлиб, 31358 нафар ёшлар жалб қилинди;

- бошқа йўналишлар бўйича 291 та тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказилган бўлиб 11722 нафар уюшмаган ёшлар жалб қилинди.

Ўтказилган 3856 та тадбирлар давомида жами 200807 нафар уюшмаган ёшлар жалб қилинган бўлиб, улардан 4197 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди.

Шунингдек, 5289 нафар ёшлар тадбиркорлик фаолиятига ўқитилди, 2494 нафар ёшларга ижтимоий ёрдам кўрсатилди, 2590 нафар ёшларга психологик хизмат кўрсатилди, 2097 нафар ёшлар “устоз-шогирд” анъаналари бўйича уста-ҳунармандларга бириктирилди, 6246 нафар ёшлар тўгаракларга жалб қилинди.

Ҳафталик давом этмоқда!

    Бошқа янгиликлар